Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юсуф ўнг қўли билан Эфрайимни ушлаб, Ёқубнинг чап томонига, чап қўли билан Манашени ушлаб, Ёқубнинг ўнг томонига яқинроқ олиб келди. Лекин Ёқуб қўлларини чалиштирди–ю, ўнг қўлини кенжа ўғил Эфрайимнинг бошига, чап қўлини тўнғич ўғил Манашенинг бошига қўйди. — Исроил халқига айт, улар ҳар бир қабила йўлбошчисининг таёғини олиб келишсин. Ҳаммаси бўлиб ўн иккита таёқ бўлсин. Ҳар бир қабила йўлбошчисининг исмини ўз таёғига ёзиб қўйинглар. Рахабом қалъаларни мустаҳкамлади. У ерга қўмондонлар тайин қилиб, озиқ–овқат, зайтун мойи ва шароб ғамлади. Ҳар бир шаҳарни қалқон ва найзалар билан таъминлаб, мудофаани ғоят кучайтирди. Шу тариқа у Яҳудо ва Бенямин қабилаларини қўли остида сақлади. Исроилнинг барча ҳудудларидаги руҳонийлар ва левилар Рахабомнинг тарафдорлари эдилар. Левилар ҳатто ўз яйловларини ва мулкларини ташлаб, Яҳудо ва Қуддусга келган эдилар. Чунки Исроил шоҳи Ерибом ва унинг ўғиллари левиларга Эгамизнинг руҳонийлари сифатида хизмат қилишга йўл қўймаган эдилар. Ерибом саждагоҳларда хизмат қилиш учун ўз руҳонийларини тайинлади. Улар Ерибом ясаттирган олтин бузоқларга ва эчки жинларга топинар эдилар. Исроилнинг ҳамма қабилаларидан Эгамизга чин юракдан интилганлар эса левилар ва руҳонийларга эргашиб, Қуддусга келдилар. Улар Қуддусда ота–боболарининг Худоси — Эгамизга қурбонлик қилишарди. Бунинг натижасида Яҳудо шоҳлиги мустаҳкам бўлди. Улар Довуд билан Сулаймонга қандай хизмат қилган бўлсалар, Рахабомга ҳам уч йил давомида садоқат билан хизмат қилдилар. У Яҳудо ва Бенямин халқини, шунингдек, ораларида истиқомат қилаётган Эфрайим, Манаше ва Шимўн қабиласидан бўлган мусофирларни тўплади. Уларнинг кўпчилиги Осо ҳукмронлиги даврида Яҳудога кўчиб келган эдилар, чунки Эгаси Худо Осо билан бирга бўлганини кўрган эдилар. Эгамиз шундай деди: “Эй инсон, бир ғишт олиб олдингга қўй, унинг устига Қуддус расмини чиз. Белгиланган вақт тугагач, ўнг томонингга ёнбошлаб ётгин. Бу сафар сен 40 кун давомида Яҳудо халқининг гуноҳи учун жазо тортасан. Бир кун бир йил ҳисобланади. Мен Яҳудо халқини кучга тўлдираман, Юсуфнинг авлодини қутқараман. Уларга раҳм–шафқат кўрсатаман, Ахир, Мен уларнинг Эгаси Худоман. Уларнинг илтижоларига жавоб бериб, Ўз юртига қайтариб олиб келаман. Ўшанда улар ҳеч қачон рад қилинмагандай бўлади.
Выбор основного перевода