Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Сенинг ўлик халқинг тирилади, Таналари ўрнидан туради. Эй тупроқ остида ётганлар, қўзғалинг, Шодликдан ҳайқиринг! Эй Эгамиз, шабнаминг тонгги шабнамга ўхшайди, Замин мурдаларига ҳаёт бағишлайди. Ахир, сизларни барча халқлар орасидан, ҳамма юртлардан йиғиб оламан. Ўз юртингизга олиб бориб ўрнаштираман. Мен бу халқни ўликлар диёридан қутқарармиканман?! Уларни ўлимдан халос қилармиканман?! Эй ўлим, қирғин олиб келгин! Эй ўликлар диёри, ҳалокатли кучингни кўрсатгин! Энди Мен раҳм–шафқат қилмайман.” Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Улар вайрон бўлган шаҳарларни қайта қуриб, У ерда ўрнашиб оладилар. Узумзорлар барпо қилиб, шаробини ичадилар. Боғлар яратиб, меваларини ейдилар. Мен уларни ўз юртида кўкартираман. Мен берган юртдан Уларни ҳеч ким суғуриб ташламайди.” Эгангиз Худонинг каломи шудир.
Выбор основного перевода