Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаётимнинг ўттизинчи йилида, тўртинчи ойнинг бешинчи кунида мен, Бузи ўғли руҳоний Ҳизқиёл, сургунда яшаётган одамлар билан бирга Бобилдаги Кавор дарёсининг бўйида эдим. Шунда осмон қопқаси очилди–да, Худодан менга ваҳийлар келди. Ўша куни Эгамиз менга Ўз сўзини аён қилди. Мен Эгамизнинг қудратини яққол сезиб турар эдим. Бу воқеа шоҳ Ёҳайихин сургундалигининг бешинчи йилида содир бўлган эди. Руҳ мени кўтарди. Шунда мен орқадан келаётган қаттиқ гумбурлаган товушни эшитдим. Ўша товуш: “Эгамизнинг улуғворлигини Унинг маконида мадҳ қилинглар”, деб айтаётган эди. У қўлга ўхшаш бир узвини узатиб, мени сочимдан тутди. Сўнг Руҳ мени замин узра кўтарди–да, Худонинг мана шу ваҳийсида Қуддус шаҳрига олиб кетди. У мени Маъбаднинг ички ҳовлисидаги шимолий дарвозанинг олдида турган катта бир бут олдига олиб борди. Бу бут Худонинг рашкини қўзғатарди. Ваҳийда Руҳ мени кўтариб, Бобилга сургун қилинганларнинг олдига қайтариб олиб борди. Ваҳий тамом бўлди. Исо Иордан дарёсидан Муқаддас Руҳга тўлиб қайтди. Руҳ Уни саҳрога бошлаб кетди. Улар сувдан чиққанларидан кейин, Эгамизнинг Руҳи тўсатдан Филипни олиб кетди. Амалдор уни қайтиб кўрмади, аммо хурсанд бўлганича, йўлида давом этди.
Выбор основного перевода