Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
балки уларга яна шундай амр берган эдим: «Менга итоат қилинг! Шунда Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Фақат Мен кўрсатган йўлдан юринглар, шунда бахтиёр бўласизлар.» Эй инсон, Исроил халқи ўз юртига қайтиб келганда, у ердаги макруҳ худоларни, жирканч бутларни илдизи билан йўқ қилади. Шунда сизлар йўлимдан озмайдиган бўласиз, гуноҳларингиз билан ўзингизни булғамайсиз. Сизлар Менинг халқим бўласиз, Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан. Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.»” Устингизга тоза сувдан сепиб, сизларни поклайман. Барча нопокликлару бутларингиздан тозалайман. Шунда Мен ота–боболарингизга берган бу юртда яшайсизлар. Сизлар Менинг халқим бўласиз, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан. Ўша овоз менга деди: “Эй инсон, бу жой Менинг тахтимдир, оёғим остидаги пойандозимдир. Мен бу ерда, халқим Исроил орасида абадий яшайман. Улар ва уларнинг шоҳлари энди Мени бадном қилишмайди. Улар бошқа худоларга кўнгил боғлашмайди, ўлган шоҳларига ҳайкаллар ясашмайди.
Выбор основного перевода