Мана кўрдингизми, Эгамиз ҳамма пайғамбарларингизнинг оғзига ёлғончи руҳ солиб қўйган. У бошингизга фалокат келтиришга қарор қилган.
Куч ва зафар Худога тегишли! Ёлғончию алданганлар ҳам Унинг қўлида!
Шунда мен дедим: “Ё Эгам Раббий, Сен Қуддус аҳолисини ёмон лақиллатдинг! Қилич уларнинг бўғзида турган бир пайтда, Сен уларга тинчлик ваъда қилдинг.”
Ўша пайғамбарлар Менинг номимдан гапиришса ҳам, уларни Мен жўнатмаганман. Улар: «Юртда уруш ва қаҳатчилик бўлмайди», деб айтаётган эканлар, аммо Мен айтаманки, ўша пайғамбарлар уруш ва қаҳатчиликдан нобуд бўлишади.
Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй аҳмоқ пайғамбарлар, ҳолингизга вой! Сизлар ҳеч қандай ваҳий кўрмагансиз, башоратларингизни ўзингиз ўйлаб тўқигансиз.»
Мана шунинг учун Худо уларни адаштирадиган бир кучга топшириб қўяди. Шунда улар ёлғонларга ишониб юраверадилар.