Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, Доимо орангизда бўламан. Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Шунда улар фармонларимни бажарадиган, қонун–қоидаларимга риоя қиладиган бўладилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Шунда Мен ота–боболарингизга берган бу юртда яшайсизлар. Сизлар Менинг халқим бўласиз, Мен эса сизнинг Худойингиз бўламан. Бутлар ва макруҳ худолар туфайли ўзларини булғамайдилар, гуноҳдан ўзларини пок сақлайдилар. Мен уларни садоқатсизлик айбидан халос этаман. Дилларини поклаб тозалайман. Шунда улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан. Улар орасида маскан қураман, Мен уларнинг Худоси, улар эса Менинг халқим бўладилар. Эгамиз менга деди: “Исроил халқи ҳақ йўлдан озганда, баъзи бир левилар ҳам Мендан юз ўгириб, бутларга сиғина бошлаган эдилар. Бунинг учун Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Исроил халқи Мендан юз ўгирганда, Зодўх наслидан бўлган леви руҳонийлари Маъбадимдаги хизматларини садоқат билан бажариб келдилар. Шундай экан, улар доимо Менинг хизматимда бўладилар. Ҳузуримда туриб, қурбонликларнинг қонини ва ёғини Менга тақдим қиладилар, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий.
Выбор основного перевода