Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аҳдимни бузганингиз учун бошингизга қилич келтираман. Шаҳарларингизга қочиб беркинсангиз, ораларингизга ўлат юбориб, сизларни ғанимлар қўлига тутиб бераман. Халқингизнинг учдан бир қисми ўлату қаҳатчиликдан нобуд бўлади. Иккинчи қисми жангда, шаҳар ташқарисида қирилиб кетади. Қолган қисмини эса Мен тўрт томонга тарқатиб юбораман, қиличимни яланғочлаб таъқиб қиламан. Исроил юртига қаратиб шундай сўзларни айт: «Эгамиз демоқда: Мен Ўзим сенга қарши чиқаман! Қиличимни қинидан суғуриб, ҳаммангизни — солиҳларни ҳам, фосиқларни ҳам йўқ қиламан. Қиличим жанубдан шимолгача бўлган ҳамма жонзотни қириб ташлайди. Шу сабабдан Мен уларга қарши қўлимни кўтариб, Эдом юртини вайрон қиламан, — деб айтмоқда Эгамиз Раббий. — Одаму ҳайвонларини қириб ташлайман. Темон шаҳридан тортиб, то Дедон шаҳригача бўлган ҳаммани қиличдан ўтказаман. Ҳа, Мен одамлару ҳайвонларни, Кўкдаги қушлару Денгиздаги балиқларни супуриб ташлайман. Ўша ҳайвонлар тасвиридаги бутларни парчалайман. Улар қаторида фосиқларни ҳам йўқ қиламан, Ер юзидаги бутун инсон зотини Илдизидан қуритиб юбораман. — Эгамизнинг каломи шудир. —
Выбор основного перевода