Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сўнг гапида давом этди: — Мен Қуддус аҳолисини нонга зор қилиб қўяман. Улар қўрқув ичра нонни ўлчаб ейдилар, умидсизланиб сувни тақсимлаб ичадилар. Мен устингизга қаҳатчиликнинг ҳалокатли ўқларини ёғдираман, сизларни йўқ қиламан. Шаҳардаги очарчиликни авжига чиқараман, сизларни бир бурда нонга зор қиламан. Мен уларга қарши қўлимни кўтараман. Уларнинг бутун юртини, саҳродан тортиб, то Ривло шаҳригача вайрон қилиб, ташландиқ ерга айлантираман. Ўшанда улар Эгаси Мен эканлигимни билиб оладилар.” Ёки Мен ўша юртга душман юбориб, у ердаги бор жонзотни қиличдан ўтказишга қарор қилдим, дейлик. Ёки Мен ўша юртга ғазабимни ёғдириб, бутун жонзотни ўлат орқали қириб ташламоқчи бўлдим, дейлик. Эгамиз Раббий шундай демоқда: “Мен бундан ҳам баттарини қиламан, Қуддус устига тўрт хил даҳшатли кулфат ёғдираман. Шаҳардаги одамлар ва ҳайвонлар уруш, очарчилик, ёввойи ҳайвонлар дастидан ва ўлатдан нобуд бўладилар! Халқим Менга хиёнат қилгани учун, Мен бутун юртни саҳрога айлантираман.” Эгамиз Раббийнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода