Эҳ, гуноҳкор элат, айби муқаррар халқ, Эҳ, қабиҳ насллар! Номуссизларча иш қилар бу болалар, Эҳ, Эгамизни тарк этган улар, Исроил халқининг Муқаддас Худосига Шаккоклик қилган, Эгамизга орқа ўгирган улар!
Бирон халқ ўз худоларидан воз кечганмикан?! Худолари ҳақиқий бўлмаса–да, улардан юз ўгирганмикан?! Менинг халқим эса ўз улуғвор Худосидан воз кечди, Қадрсиз бутларга Мени алмаштирди.
Бир ой ичида уларнинг учта чўпонини ҳайдаб юбордим. Қўй савдогарларига бўлган сабр–тоқатим ҳам тугади, улар ҳам мени ёмон кўриб қолдилар.