Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Фақат Нуҳ Эгамизнинг марҳаматига сазовор бўлган эди. Нуҳнинг насл–насаби тарихи қуйидагичадир: Ўша даврда ер юзидаги солиҳ, бенуқсон одам фақат Нуҳ бўлиб, Худога ҳамроҳ бўлиб яшарди. Бир вақтлар Уз деган юртда Аюб исмли бир одам яшар эди. Бу одам айбсиз ва солиҳ эди. У Худодан қўрқарди, фосиқликдан юз ўгирган эди. Зиёфатлар тугагандан кейин Аюб фарзандларини чақиртирарди. “Фарзандларим юракларида Худони лаънатлаб, гуноҳ қилган бўлишлари мумкин”, дея эрта тонгда уларнинг ҳар бири учун куйдириладиган қурбонликлар келтириб, уларни покларди. Аюб ҳар доим шундай қилар эди. Энди еттита буқа ва еттита қўчқор олиб, Аюбнинг ёнига боринглар. Ўша ерда ўз гуноҳларингиз учун Менга куйдириладиган қурбонлик келтиринглар. Аюб сизлар учун ибодат қилади. Мен унинг ибодатларини қабул қиламан, сизларга аҳмоқлигингизга лойиқ жазо бермайман. Сизлар Мен ҳақимда тўғри сўзларни гапирмадингиз. Аюб эса тўғри гапирди.” Эгамиз менга деди: “Ҳатто Мусо билан Шомуил ҳузуримда туриб, ёлворганда ҳам, Мен бу халққа ачинмаган бўлардим. Бу халқни ҳузуримдан ҳайда! Йўқолишсин! Агарда сен фосиқни огоҳлантирсанг–у, у эса фосиқлик йўлидан қайтмаса, у ўз гуноҳи учун ўлади, сен эса ўз жонингни асраб қолган бўласан. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, агар ўша учала пайғамбар у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди. Юрт эса харобазорга айланарди. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, агар ўша учала пайғамбар у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди, холос. Мен, Эгангиз Раббий, барҳаёт Худо бўлганим ҳақи онт ичиб айтаманки, ҳаттоки Нуҳ, Дониёр ва Аюб у ерда бўлганда эди, улар ўз бола–чақасини ҳам қутқара олмаган бўларди. Улар фақат ўз жонларини сақлаб қолган бўларди.” Танланганларнинг орасида Яҳудо қабиласидан бўлган Дониёр, Ханониё, Мишаил ва Озариё исмли ўспиринлар бор эди. Сен Худога илтижо қила бошлаганингда, У сенга жавоб берган эди. Мен жавобини сенга етказмоқ учун келдим, чунки сен Худонинг суюкли бандасисан. Қани, энди айтадиган гапларимни яхшилаб эшит, ваҳийнинг маъносини тушуниб олгин: Худо қадимги дунёни ҳам аямай, бетавфиқлар устига тўфон келтирди. У фақат солиҳлик жарчиси бўлган Нуҳни ва бошқа етти кишини омон сақлади.
Выбор основного перевода