Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Агар Исроил халқидан ёки уларнинг ораларида истиқомат қилаётган мусофирлардан бирортаси қони чиқарилмаган гўштни еса, Эгамиз қон истеъмол қилган ўша одамга қарши чиқиб, уни халқ орасидан йўқ қилиб юборади. Эгамиз сизларни ўша бегона халқларга олиб борганда, улар аҳволингиздан даҳшатга тушади. Сизлар уларга масхара, кулги бўласиз. Мен, Эгангиз Раббий, сизларни ўлдираман, Сизнинг номингиз танланган халқим орасида Лаънат сифатида ишлатилади. Ўз қулларимга эса бошқа ном бераман. Шунинг учун Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: “Мен бошингизга офату фалокат келтираман. Яҳудо халқини йўқ қилишга қатъий қарор қилдим. Мен сизларни қаҳру ғазаб билан ҳукм қилганимда, жаҳл устида қаттиқ жазолаганимда, атрофдаги халқлар даҳшатга тушадилар. Улар бундан сабоқ оладилар, сизларни эса мазах қилиб, устингиздан куладилар. Буларни Мен, Эгангиз, айтдим. Бутун юрт жасадларга тўлади. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Мен Ўзим уларга қарши чиқаман. Улар оловдан қочиб қутулсалар ҳам, барибир, оловдан нобуд бўладилар. Мен уларга қарши чиққанимдан кейин, Эгангиз Мен эканлигимни сизлар билиб оласизлар.
Выбор основного перевода