7
Эй Исроил халқи, билиб қўйинглар, агар сизлардан бирортангиз ёки орангизда яшаб юрган бирорта мусофир Мендан юз ўгириб, бутларга кўнгил қўйса, бу гуноҳ унинг бошига ҳалокат келтиради. Бундай одам пайғамбар олдига келиб, Менга маслаҳат солса, ўша одамга жавобни Ўзим бераман.
Ёнларингиздаги бирор мусофир Мен, Эгангизга бағишланган Фисиҳ зиёфатини нишонламоқчи бўлса, олдин унинг хонадонидаги ҳамма эркаклар суннат қилиниши лозим. Шундан кейингина Исроил халқига мансуб бўлган одамдай, Исроил жамоасига қўшилиб, Фисиҳ зиёфатини нишонлайди. Суннат қилинмаганларнинг ҳеч қайсиси Фисиҳ таомидан тановул қилиши мумкин эмас.
Еттинчи кун эса Мен, Эгангиз Худога аталган Шаббат кунидир. Ўша куни ҳеч қандай иш қилманглар. Ўғилларингиз, қизларингиз, қулларингиз, чўриларингиз, ҳайвонларингиз, шаҳрингиздаги мусофирлар ҳам ҳеч қандай иш қилишмасин.
Сен уларга айт: «Эгамиз Раббий шундай демоқда: Исроил халқидан бирорта одам бутларга кўнгил қўйса, бу гуноҳ унинг бошига ҳалокат келтиради. Агар бундай одам маслаҳат сўрагани пайғамбар олдига келса, Мен, Эгангиз, ўша одамнинг саноқсиз бутларига яраша жавобини бераман.
Мен, Эгангиздан юз ўгирган, Изимдан юрмаган бу одамлар нобуд бўлади, Менга интилмаган, Мендан ёрдам сўрамаганлар ўлади.”