Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бегона халқдан бўла туриб, Ўзини Эгамизга бағишлаган одам: “Эгамиз мени, барибир, Ўз халқидан ажратади”, деб айтмасин. Бичилган эркак ҳам: “Мен қуриган дарахтман”, деб айтмасин. Зотан, Эгамиз ўша эркакларга шундай айтмоқда: “Шаббат кунига риоя қилинг. Мени мамнун қиладиганларни танланг. Менинг аҳдимга содиқ бўлинг. Шунда сизларга уйимда Ўғилу қизларимникидан ҳам кўра, Яхшироқ ном, хотира бераман. Бу ном йўқолмайдиган, абадий бир ном бўлади.” У Қуддуснинг Бенямин дарвозасига етиб келгач, соқчилар бошлиғи Йириё: — Сен Бобилликларнинг олдига қочиб кетмоқчисан, — деб уни қамоққа олди. Йириё Шаламиёнинг ўғли, Ханониёнинг невараси эди. “Ҳабашистонлик Обидмалекнинг олдига бориб, шундай деб айт: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам айтмоқда: Мен айтган сўзларимни бажо қиламан. Бу шаҳарга яхшилик эмас, ёмонлик келтираман. Сен ўзинг бунинг гувоҳи бўласан. Сизлар эса адолатли қозилардан нафратланасизлар, Ҳақиқатни гапирувчилардан ҳазар қиласизлар. Филип йўлга чиқди, кетаётиб Ҳабашистонлик бир амалдорни учратиб қолди. У Ҳабашистон маликасининг бош хазинабони лавозимидаги катта амалдор эди. У сажда қилгани Қуддусга келиб,
Выбор основного перевода