Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёш болалари эзади халқимни, Аёллар ҳукмронлик қилади улар устидан. Эй халқим, йўлбошчиларинг сени чалкаштиради, Сўқмоқларингдан сени адаштиради. Уйлари, далалари ва хотинлари Бошқа бировларга берилади. Мен бу юрт аҳолисига қарши қўл кўтараман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шунинг учун уларнинг хотинларини бошқаларга бераман, Далаларини босқинчиларга топшираман. Зотан, уларнинг кичигидан тортиб, каттасигача Нафсини тиёлмай ҳаром йўл билан пул топишади. Пайғамбаридан тортиб, руҳонийсигача — Ҳаммаси товламачилик қилишади. Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар. Булардан ташқари, қўриқчилар сардори Набизарадон Охихам ўғли Гадалиё ёнида қолдириб кетган ҳамма эркагу аёлларни, бола–чақа, маликалар, Еремиё пайғамбар ва Нериё ўғли Борухни ҳам улар ўзлари билан олиб кетдилар.
Выбор основного перевода