Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман. Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳам Бобилликларнинг қўлидан қочиб қутулолмайди. У Бобил шоҳининг қўлига топширилади. У шоҳ Навухадназарни ўз кўзи билан кўради, Навухадназар у билан юзма–юз гаплашади. “Қани бўл, Еремиё, Яҳудо шоҳи Зидқиё ҳузурига бор. Унга айт: «Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай демоқда: Мен бу шаҳарни Бобил шоҳига таслим қиламан, у шаҳарга ўт қўяди. Сен ҳам Бобил шоҳининг қўлидан қочиб қутула олмайсан. Одамлар сени тутиб оладилар. Бобил шоҳининг қўлига топширадилар. Сен ўз кўзинг билан Бобил шоҳини кўрасан, у сен билан юзма–юз гаплашади. Кейин сени Бобилга жўнатиб юборади.
Выбор основного перевода