Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аъёнлар шоҳга арз қилиб: — Бу одамни йўқ қилиш керак! — дедилар, — чунки у ўзининг бемаъни гаплари билан шаҳарда қолган жангчилару одамларнинг руҳини туширмоқда. У халқимизнинг фойдасини эмас, зарарини кўзламоқда. — Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман. Аъёнлар Еремиёни ушлаб, арқонларга боғлаб сардобага туширдилар. Соқчилар ҳовлисидаги бу сувсиз сардоба шаҳзода Малкиёга тегишли бўлиб, сардобада балчиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Еремиё балчиққа ботиб қолди. Аъёнлар Еремиёнинг олдига келиб, уни сўроққа тутишди. Еремиё шоҳ буюрган гапларни айтиб, жавоб берди. Шундан кейин аъёнлар унга бошқа савол бермадилар, чунки шоҳ билан Еремиё орасида бўлган суҳбатни ҳеч ким эшитмаган эди.
Выбор основного перевода