Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо мой суртиб танлаган шоҳ бўлсам ҳам, бугун ожизман. Анави Зеруянинг ўғиллари мендан анча кучли. Эгам ёмонларнинг қилмишига яраша жазосини берсин. — Суҳбатимиз ҳақида ҳеч кимга оғиз очма, акс ҳолда, ўласан, — деди Зидқиё Еремиёга. — Борди–ю, аъёнлар сен билан гаплашганимни билиб қолиб, сенга: “Шоҳ билан нималар ҳақида гаплашдинг? Биздан бирон нарсани яширмай айт, бўлмаса ўласан”, деб айтишса, сен уларга: “Мени Йўнатаннинг уйига қайтариб юборманг, шоҳим, акс ҳолда, у ерда адойи тамом бўламан, деб илтижо қилдим”, дея жавоб бер. Аъёнлар Еремиёнинг олдига келиб, уни сўроққа тутишди. Еремиё шоҳ буюрган гапларни айтиб, жавоб берди. Шундан кейин аъёнлар унга бошқа савол бермадилар, чунки шоҳ билан Еремиё орасида бўлган суҳбатни ҳеч ким эшитмаган эди. Еремиё Қуддус қулаган кунга қадар соқчилар ҳовлисида қолди.
Выбор основного перевода