Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай деди: “Эй Қуддус аҳли, Мен айримларингизни омон қолдираман, ўшаларга яхшироқ тақдир ато қиламан. Қолганларингизнинг устингизга эса душман тортиб келаман, бошингизга кулфату оғир кунлар соламан. Шоҳ Зидқиё Еремиё пайғамбарнинг олдига Малкиё ўғли Пешхур ва Масиё ўғли руҳоний Зафаниёни юборди. Шунда Эгамиз Ўз сўзини Еремиёга аён қилди. Пешхур билан Зафаниё Еремиёга шундай дедилар: “Ўтинамиз, биз учун Эгамизга ёлвор, чунки Бобил шоҳи Навухадназар бизга ҳужум қиляпти. Балки Эгамиз аввалгидек мўъжизалар кўрсатиб, Навухадназарни орқага чекинтирар.” Орадан вақт ўтди. Шоҳ Зидқиё Еремиёни саройига чақиртириб: — Эгамиздан бирон хабар борми? — деб яширинча сўради. — Ҳа, бор, — деди Еремиё. — Сиз Бобил шоҳининг қўлига тушасиз. Еремиёнинг олдига бориб, шундай дедилар: — Илтимос, бир оғиз гапимизга қулоқ солинг. Эгангиз Худога биз учун ибодат қилинг, тирик қолганлар учун сўранг. Ўзингиз кўриб турибсиз, илгарилари биз ниҳоятда кўпчилик эдик, энди эса саноқли одам қолдик. Биз қаерга боришимизни, нима қилишимизни Эгангиз Худо бизга кўрсатсин. Еремиё пайғамбар уларга шундай жавоб берди: — Яхши, илтимосингизга биноан Эгамиз Худога ибодат қиламан. Эгамиз нимаики деса ҳаммасини сизларга айтаман, ҳеч нарсани сизлардан яширмайман. Улар эса Еремиёга шундай дедилар: — Агар биз Эгангиз Худонинг сиз орқали айтган биронта сўзига риоя қилмасак, Унинг Ўзи орамизда адолатли ва садоқатли шоҳид бўлсин. сизлар катта хато қиляпсизлар. Ўзларингиз мени Эгангиз Худонинг олдига жўнатиб: «Илтимос, Эгамиз Худога илтижо қил, Эгамиз Худо нима деса, ҳаммасини қиламиз», деган эдингизлар.
Выбор основного перевода