Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахир, Мен то абад даъволашмайман, Абадий қаҳр–ғазабда бўлмайман. Акс ҳолда, Мен яратган тирик жонзот, Инсон зоти олдимда тура олмасди. Орадан вақт ўтди. Шоҳ Зидқиё Еремиёни саройига чақиртириб: — Эгамиздан бирон хабар борми? — деб яширинча сўради. — Ҳа, бор, — деди Еремиё. — Сиз Бобил шоҳининг қўлига тушасиз. Маттон ўғли Шафатиё, Пашхур ўғли Гадалиё, Шаламиё ўғли Ёҳухал ва Малкиё ўғли Пешхур Еремиёнинг халққа айтган шу сўзларини эшитган эдилар: “Эгамиз демоқда: «Шаҳарда қолганлар қиличдан, қаҳатчилик ва ўлатдан нобуд бўладилар. Бобилликларнинг олдига чиққанлар эса тирик қоладилар. Бу одамлар ҳеч бўлмаганда ўз жонларини сақлаб қоладилар. Бобил шоҳининг лашкари албатта бу шаҳарни таслим қилиб, қўлга киритади.» Эгамизнинг каломи шудир.” Аъёнлар шоҳга арз қилиб: — Бу одамни йўқ қилиш керак! — дедилар, — чунки у ўзининг бемаъни гаплари билан шаҳарда қолган жангчилару одамларнинг руҳини туширмоқда. У халқимизнинг фойдасини эмас, зарарини кўзламоқда. — Жуда соз, — деди шоҳ, — у билан хоҳлаганингизни қилинг. Мен сизларга монелик қила олмайман. Аъёнлар Еремиёни ушлаб, арқонларга боғлаб сардобага туширдилар. Соқчилар ҳовлисидаги бу сувсиз сардоба шаҳзода Малкиёга тегишли бўлиб, сардобада балчиқдан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Еремиё балчиққа ботиб қолди. Еремиё сардобага ташлангани ҳақида шоҳ саройининг амалдори Ҳабашистонлик Обидмалек хабардор бўлди. Шоҳ ўша пайтда Бенямин дарвозасидаги маҳкамада эди. Обидмалек саройдан чиқди–да, шоҳнинг олдига бориб деди: — Шоҳ ҳазратлари, Еремиё пайғамбарни сардобага ташлаган одамлар қабиҳлик қилишибди. Шаҳарда нон қолмаган бўлса, Еремиё у ерда очликдан ўлади–ку. Башорат. Эгамизнинг Исроил ҳақида айтган гаплари. Замин пойдеворини қўйган, фалакларни ёйган, инсонга жон ато қилган Эгамиз шундай демоқда:
Выбор основного перевода