Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У қуролбардорига: — Қиличингни суғургин–да, менга санч, токи анави суннатсизлар келиб, менга қилич солиб, хўрламасинлар, — деди. Лекин қуролбардори қўрқди, Шоулнинг айтганини қилмади. Шунда Шоул қиличини қинидан суғуриб, ўзини қилич устига ташлади. Шундай қилиб, чопарлар то шимолдаги Забулун ҳудудигача бўлган Эфрайим ва Манаше ҳудудларидаги ҳамма шаҳарларга кириб чиқдилар. Лекин одамлар заҳархандалик билан уларни масхара қилдилар. Санбаллат деворни қураётганимизни эшитди–ю, жаҳли чиқиб, қаттиқ ғазабланди. Сўнг яҳудийларни масхаралай бошлади. Эгам айтар: “Мен Ўзим сизларни юпатаман! Кимдан қўрқасиз? Ўладиган бандаданми? Майсага ўхшаб сўлийдиган инсон зотиданми?! Самоларни ёйган, замин пойдеворини ўрнатган, Сизларни яратган Мен, Эгангизни унутиб қўйдингиз. Сизни қирмоқчи бўлган золимнинг ғазабидан Ҳар доим титраб–қақшаб турасиз. Аммо қани энди золимнинг ғазаби?! Қўриқчилар сардори Набизарадон шаҳарда қолган бутун халқни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни Бобилга асир қилиб олиб кетди. Шунга қарамай, кўп яҳудий йўлбошчилари ҳам Исога имон келтирдилар. Лекин улар фарзийлар туфайли буни очиқчасига тан олмас эдилар, чунки синагогадан ҳайдалишдан қўрқардилар. Шундан кейин Пилат Исони қўйиб юборишга чора излай бошлади. Аммо яҳудийлар шундай деб қичқиришди: — Агар Уни қўйиб юборсангиз, сиз Қайсарнинг дўсти эмассиз. Ўзини шоҳ дейдиган ҳар бир киши Қайсарга қарши чиққан бўлади! Пилат бу сўзни эшитгач, Исони ташқарига олиб чиқди ва Тош супа деб ном олган жойдаги ҳукм курсисига ўтирди (бу жойнинг орамийча номи Габбата эди).
Выбор основного перевода