Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ахаб Илёсни кўрди–ю: “Исроилга бало келтирадиган сенмисан ҳали?!” деб дўқ урди. — Исроилга бало келтирадиган мен эмас, — дея жавоб берди Илёс. — Аксинча, сен ва отангнинг хонадони Эгамизнинг амрларидан юз ўгирдингизлар, Баалга сажда қилиб, Исроилга бало келтирдингизлар. — Ҳа, душманим, мени бу ерга ҳам топиб келдингми? — деди Ахаб Илёсга. — Ҳа, топиб келдим, — деди Илёс, — сен Эгамиз олдида қабиҳликларга роса муккангдан кетдинг. Мени ўлдириш учун фитна қилдилар, Буни Сен биласан, эй Эгам. Уларнинг гуноҳларини кечирма, Жиноятларидан ўтма. Ғазабланиб, жазоларини бергин, Улар Сенинг олдингда йиқилиб қолсинлар. Шунда руҳонийлар билан пайғамбарлар етиб келган аъёнларга ва халойиққа мурожаат қилиб дедилар: — Бу одам ўлимга лойиқ! У шаҳримизга қарши башорат қилди, буни ўз қулоғингиз билан эшитдингиз. Мен сизларни сургун қилган ўша шаҳарнинг тинч ва фаровон ҳаёти учун меҳнат қилинглар. Ўша шаҳарнинг осойишталиги учун Менга ибодат қилинглар. Шаҳар тинч бўлса, сизлар ҳам тинч бўласизлар.” Байтилдаги руҳоний Эмозиё Исроил шоҳи Ёрубомга хабар юбориб, шундай деди: — Амос Исроил халқи орасида сизга қарши фитна уюштирмоқда. Унинг бу сўзларини халқимиз кўтара олмайди. Улар Исони айблай бошладилар: — Биз бу Одамни халқимизни йўлдан оздираётганда ушлаб олдик. У, Қайсарга солиқ тўламанглар, Мен Масиҳман, яъни шоҳман, деб айтиб юрибди. Уларни Рим амалдорлари ҳузурига олиб келиб: — Бу одамлар шаҳримизни алғов–далғов қиляптилар! — дедилар. — Улар яҳудийлардир,
Выбор основного перевода