Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам шундай демоқда: “Сизларга башорат қилаётган пайғамбарларнинг гапларига қулоқ солманглар. Улар қўйнингизни пуч ёнғоққа тўлдиряпти. Улар Менинг оғзимдан чиққан сўзларни эмас, ўз дил орзуларини айтишяпти. Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: «Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.»” “Сургундаги барча одамларга шундай деб ёз: Нахаламлик Шамаё ҳақида Эгамиз демоқда: «Шамаёни Мен юбормаганман. У эса башорат қилиб, сизларни ёлғон гапларига ишонтириб қўйди. Чунки кўп кишилар ўзларини Менинг номим билан атаб: «Мен Масиҳман», — деб бир қанча одамни йўлдан оздирадилар.
Выбор основного перевода