Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо у ерда Эгангиз Худога юз бурсангиз, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Уни изласангиз, топасизлар. Энди бутун қалбингиз ва юрагингиз билан Эгангиз Худога интилинг. Боринглар, Парвардигор Эгамизга атаб уй қуришни бошланглар, токи Аҳд сандиғи ва муқаддас ашёлар ўша ерда сақланадиган бўлсин.” Озариё Осонинг ҳузурига бориб деди: — Эй шоҳ Осо! Эй Яҳудо ва Бенямин халқи! Гапимга қулоқ солинглар. Сизлар Эгамиз билан бўлар экансиз, У ҳам сизлар билан бирга бўлади. Агар сизлар Эгамизни изласангизлар, Уни топасизлар. Агар Уни тарк этсангизлар, У ҳам сизларни тарк этади. Сўнг Охозиёни қидира бошлади. Ёҳунинг одамлари Самарияда яшириниб юрган Охозиёни қўлга олдилар. Уни Ёҳунинг олдига олиб келиб ўлдирдилар. Аммо кейин дафн қилдилар, чунки улар: “Эҳа, бу Эгамизга чин юракдан интилган Ёҳушафатнинг невараси–ку!” деб айтган эдилар. Охозиё хонадонида шоҳлик қиладиган ҳеч бир кимса қолмади. Ким мени севса ўшани севаман, астойдил излаганлар мени топадилар. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Қалбларига Мени билиш истагини соламан, улар Мени Эгамиз деб тан оладилар. Бутун қалблари билан Менга қайтадилар. Улар Менинг халқим бўлади, Мен эса уларнинг Худоси бўламан.” Сўранг, сизга берилади. Изланг, топасизлар. Тақиллатинг, эшик очилади.
Выбор основного перевода