Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен, Эгангиз Раббий, сизларни ўлдираман, Сизнинг номингиз танланган халқим орасида Лаънат сифатида ишлатилади. Ўз қулларимга эса бошқа ном бераман. Ҳизқиё ўғли Манаше Яҳудо шоҳлиги тахтида ўтириб, Қуддусда кўп қабиҳликлар қилган эди. Ўша қабиҳликлар туфайли дунёдаги барча шоҳликлар халқимдан ҳазар қиладиган бўлади.” Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади. Мен шимолдаги барча қабилаларни йиғаман. Бобил шоҳи қулим Навухадназарни ҳам чақираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Уларни сизларга қарши, бу юрт аҳолиси ва ён–атрофингиздаги халқларга қарши тортиб келаман. Мен сизларни тамомила қириб битираман. Сизларни кўрганлар даҳшатга тушади, аҳволингизни кўрган одамлар қотиб қолади. Мен юртингизни абадий харобазорга айлантираман. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: «Агар сизлар Мисрга боргудек бўлсангизлар, Мен Қуддус аҳолисига ёғдирган қаҳримни Мисрда сизларнинг устингизга ёғдираман. Аҳволингизни одамлар кўрганда даҳшатга тушади. Сизларни мазах қилиб, номингизни қарғишларда ишлатишади. Сизлар бу юртни бошқа ҳеч қачон кўрмайсизлар.»
Выбор основного перевода