Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёҳу лашкарбоши дўстлари олдига қайтди. — Тинчликми? Анави телба сенинг олдингга нима учун келибди? — деб сўрашди дўстлари ундан. — Э, бунақа одамларни биласизлар–ку, валдирайверадилар–да, улар, — деди Ёҳу дўстларига. Еттинчи йили руҳоний Ёҳайидо Харёллик қўриқчиларнинг лашкарбошиларига ва сарой қўриқчиларининг лашкарбошиларига хабар бериб, уларни чақиртирди. Ҳаммаларини Эгамизнинг уйига йиғиб, улар билан аҳд тузди. Ҳаммаларига Эгамизнинг уйида онт ичиргандан кейин, шоҳнинг ўғли Йўшни уларга кўрсатди. Руҳоний Ёҳайидо юзбошиларга: “У хотинни бу ердан олиб чиқиб кетинглар, кимки унга эргашса, қиличдан ўтказинглар”, деб буйруқ берди. Руҳоний ўша аёлнинг Эгамиз уйида ўлдирилишини истамади. Иммар ўғли Пашхур руҳоний бўлиб, Эгамиз уйининг бош назоратчиси эди. У Еремиёнинг башорат қилиб айтган бу сўзларини эшитди. Шу сабабдан Еремиёни калтаклатиб, Эгамиз уйининг ҳовлисидаги Юқори Бенямин дарвозаси томонда кишанлаб қўйишни буюрди. Эй Исроил, билиб қўйгин: Ҳисоб–китоб вақти келди! Жазо олиш пайти етди! Кўплаб гуноҳларинг сабабли, Чексиз адоватинг туфайли, Сен пайғамбарларни аҳмоқ ҳисоблайсан, Руҳдан илҳомланган одамларни телба деб биласан. Павлус шу тариқа ўзини ҳимоя қилар экан, Фестус унга бақириб деди: — Сен телба бўлиб қолибсан, Павлус! Кўп билганинг сени ақлдан оздиряпти!
Выбор основного перевода