Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз менга шундай жавоб берди: “Пайғамбарлар Менинг номимдан ёлғон гапиришмоқда. Мен уларни юбормаганман, уларга гапиришни буюрмаганман. Улар сизларга уйдирмаларни ўзларича башорат қилишяпти, беҳуда фол очиб, хаёлларига келган ёлғонларни гапиришяпти. Эгамиз шундай деди: “Бу пайғамбарларни Мен юбормадим, Улар ўзлари югуриб бордилар. Уларга Мен гапирмадим, Улар эса башорат қилдилар. Менинг номимдан ёлғон башорат қилган пайғамбарларнинг: «Мен бир туш кўрдим! Худо менга бир туш берди!» деганларини эшитдим. Уларнинг ота–боболари Мени унутиб, Баалга сажда қилган эдилар. Шу сингари, бу сохта пайғамбарлар «Халқ Эгамизни унутсин», дея бир–бирларига тушларини айтишади. Сизлар Бобил шоҳига хизмат қилмайсизлар, дея каромат қилаётган пайғамбарларингизга, фолбинларингизга, туш таъбирчиларига, башоратгўй одамларингизга, сеҳргарларингизга ишонманглар. Ўша пайғамбарлар ҳақида Эгамиз шундай деб айтди: «Уларни Мен юбормаганман. Улар Менинг номимдан ёлғон башорат қилишяпти. Шундай экан, Мен сизларни ва сизларга башорат қилаётган пайғамбарни бу юртдан улоқтириб ташлайман. Ҳаммангиз ҳалок бўласизлар.»”
Выбор основного перевода