Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юрт бўм–бўш чўлга айланди. Ерга дам берилмаган йилларнинг сони тўлгунча, етмиш йил давомида ташландиқ бўлиб ётди. Шундай қилиб, Эгамизнинг Еремиё пайғамбар орқали айтган сўзлари амалга ошди. Форс шоҳи Куруш ҳукмронлигининг биринчи йилида Эгамизнинг Еремиё орқали билдирган сўзлари бажо бўлиши учун, Эгамиз шоҳ Курушнинг юрагига Қуддусдаги Маъбадни қайта қуриш истагини солди. Шундай қилиб, Куруш ўз шоҳлигининг ҳамма томонига хабарчилар жўнатди ва ёзма фармонда қуйидагиларни эълон қилди: Эгамиз шундай демоқда: «Етмиш йилдан кейин эса Мен Бобил шоҳини, унинг халқини ва Бобилликларнинг бутун юртини қилган гуноҳлари учун жазолайман. Уларнинг юрти то абад ҳувиллаб қолади. ашёларнинг ҳаммаси Бобилга олиб кетилади. Мен уларни олиб келгани бормагунимча, ўша ерда қолади. Сўнг эса Мен уларни қайтариб олиб келаман, шу ерга жойлаштираман.» Эгамизнинг каломи шудир.” Эгамиз шундай демоқда: “Мен Исроил ва Яҳудо халқларига берган эзгу ваъдамни бажараман. Ваъдамни бажарадиган кунлар яқинлашиб келяпти. Мен Доро ҳукмронлигининг дастлабки йилида пайғамбарлар ёзиб қолдирган битикларни мутолаа қилишга киришган эдим. Эгамиз Еремиё пайғамбарга айтган сўзларига кўра, Қуддус етмиш йил давомида хароб бўлиб ётишини билиб олдим.
Выбор основного перевода