Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен сизларга айтган мана шу баракалар ёки лаънатлар бошингизга келганда, Эгангиз Худо сизларни тарқатиб юборган халқлар орасида буларни эсга олинглар. Ўзларингиз ва фарзандларингиз Эгангиз Худога қайтинглар. Мен бугун сизларга амр қилаётгандай, бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан Унга қулоқ солинглар. Шунда Эгангиз Худо сизларни яна фаровонликка эриштиради. Сизларга раҳм–шафқат қилиб, Ўзи тарқатиб юборган барча халқлар орасидан қайтариб йиғиб келади. Ер юзининг тўрт тарафига тарқалиб кетган бўлсангиз ҳам, Эгангиз Худо сизларни ўша ерлардан йиғиб олади, ўша юртлардан қайтариб олиб келади. Эгангиз Худо сизларни ота–боболарингиз эгалик қилган юртга олиб келади. Ўша юртга эгалик қилганларингизда, Эгамиз сизларни бахтиёр қилади. Сизларни ота–боболарингиздан ҳам кўпроқ қилиб кўпайтиради. Эгангиз Худо сизларнинг юрагингизни, авлодларингизнинг юрагини суннат қилади. Шунда сиз Эгангиз Худони бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан севасиз, ҳаётга эга бўласиз. Эгангиз Худо барча лаънатларни сиздан нафратланган, сизни қувган душманларингиз бошига ёғдиради. Сизлар яна Эгамизга қулоқ соласизлар. Мен бугун сизларга бераётган Унинг амрларига риоя қиласизлар. Қиладиган ҳар бир ишингизни Эгангиз Худо муваффақиятли қилади. Ували–жували бўласизлар, молингиз кўпаяди, ерингиз ҳосили баракали бўлади. Эгангиз ота–боболарингизга берган фаровонликдан қанчалик мамнун бўлган бўлса, сизларга берадиган фаровонликдан ҳам шунчалик мамнун бўлади. Шунинг учун Эгангиз Худога итоат этинг. Бутун қалбингиз билан, жону дилингиз билан мана шу китобда ёзилган амр ва фармонларга риоя қилиб, Эгангизга қайтинг. Нагав чўлидаги сойликларни қайта сувга тўлдиргандай, Эй Эгам, фаровонлигимизни қайта тиклагин. Қўрқма, Мен сен билан биргаман, Наслингни шарқдан олиб келаман, Сизларни ғарбдан йиғиб келаман. Шимолга: «Уларни бер», дейман. Жанубга: «Уларни ушлаб қолма», деб айтаман. Ўғилларим узоқлардан, Қизларим ернинг четларидан келсин. Эгамиз шундай демоқда: “Эй садоқатсиз фарзандлар, олдимга қайтинглар! Зеро, Мен хўжайинингизман. Ҳар бир шаҳардан биттангизни, ҳар бир хонадондан иккитангизни олиб, Қуддусга олиб келаман. Мен қўйларимни ҳар хил юртларга ҳайдаб юборган эдим. Энди Ўзим уларни йиғиб оламан, ўзларининг яйловига олиб келаман. Улар баракали бўлиб, кўпаядилар. Шундай кунлар келадики, Мен халқим Исроилни ва Яҳудони яна фаровонликка эриштираман. Ота–боболарига берган юртга уларни олиб келаман. Улар ўша юртга эгалик қиладилар.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода