Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй хушхабар келтирган Қуддус, Баланд тоққа чиқ! Эй хушхабар келтирган Сион, Баланд овозда эълон қил! Қўрқмагин, жар солгин! Яҳудо шаҳарларига: “Мана сизнинг Худойингиз”, деб айтгин. Мана, Эгамиз Раббий қудрат ила келади, Қудрати ила ҳукмронлик қилади. Унинг Ўзи тақдирлайди, Мукофотини Ўзи билан олиб келмоқда. Чўпон каби, У Ўз сурувини боқади, Қўзиларни қўлларида кўтаради. Уларни кўтариб, бағрига босади, Қўзилари билан бирга она қўйни Эҳтиётлаб ҳайдаб боради. Эгамиз шундай демоқда: “Мен Ёқуб наслининг чодирларини қайта тиклайман. Халқим хонадонларига раҳм–шафқат қиламан. Шаҳар ўз вайроналари устида қайта бунёд бўлади, Сарой ўз жойида тикланади. У ердан шукрона қўшиқлари эшитилади, Шодлик ҳайқириқлари янграб туради. Мен халқимни кўпайтираман, Уларнинг сони камаймайди. Уларни обрў–эътиборли қиламан, Ҳеч ким уларни оёқ ости қилмайди. Фарзандлари олдингидай фаровон ҳаёт кечиради, Жамоаси олдимда мустаҳкам туради. Уларга жабр қилганларни Мен жазолайман. Шаҳзодаси ўзларидан чиқади, Ҳукмдори Менинг халқимдан бўлади. Мен уни Ўзимга яқинлаштираман, Шунда у Менга яқинлаша олади. Зотан, ҳеч ким ўзидан–ўзи Менга яқинлашишга журъат этмайди! — деб айтмоқда Эгамиз. — Шунда, эй Ёқуб насли, сизлар Менинг халқим бўласизлар, Мен эса сизларнинг Худойингиз бўламан.” Келажагингга умид бор, Болаларинг ўз юртига қайтиб келади, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода