Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз мендан: — Еремиё, нимани кўряпсан? — деб сўради. — Анжирларни, — деб жавоб бердим мен. — Яхши анжирлар ниҳоятда яхши экан, ёмонлари эса еб бўлмайдиган даражада ириб кетган экан. Аммо Яҳудо шоҳи Зидқиё тўғрисида, унинг аъёнлари, Қуддуснинг омон қолган аҳолиси ва Мисрга қочиб борганлари тўғрисида Эгамиз шундай демоқда: “Улар еб бўлмайдиган анжирларга ўхшайди. Ириган анжирларни нима қилишса, Мен ҳам уларни шундай қиламан. Уларнинг бошига шундай кулфат соламанки, буни кўрган ер юзидаги барча халқлар даҳшатга тушади. Мен уларни тарқатиб юборган ҳамма жойда одамлар уларнинг устидан кулади, уларни мазах қилади, хор қилади, номини қарғишларда ишлатади. Мен уларга ва ота–боболарига берган юртдан уларни қириб ташламагунимча бошларига уруш, очарчилик ва ўлат юбораман.” Бобил шоҳи Навухадназарга хизмат қилмаган, унга бўйин бермаган ҳар бир халқ ва шоҳликни Мен урушга, қаҳатчилигу ўлатга гирифтор этиб, қириб ташлайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Ўша халқни Навухадназар орқали бутунлай йўқ қилмагунимча қўймайман. Ана энди Бобилликлар Қуддусга ҳужум қиляптилар. Қуддусни қўлга киритиш учун шаҳар деворига қиялатиб тупроқ уйяптилар. Қирғин, очарчилик ва ўлат дастидан шаҳар таслим бўлади. Ўзинг кўриб турганингдек, айтганларингнинг бари бажо бўляпти.
Выбор основного перевода