Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Покланг, тозаланг ўзингизни, Кўз олдимдан йўқотинг! Қабиҳ қилмишларингизни, Қабиҳликни энди бас қилинг! Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Эй Қуддус, нажот топишинг учун юрагингни покла. Қачонгача юрагингда ёвуз ният сақлайсан?! Эгамиз шундай дейди: “Эй Қуддус, Сени қандай қилиб кечираман?! Фарзандларинг Мени тарк этдилар–ку! Улар Худо бўлмаган бутларнинг номини ўртага қўйиб онт ичдилар. Мен уларнинг эҳтиёжларини қондирар эдим, Улар эса зино қилаверар эдилар, Фоҳишаларнинг уйига тўдалашиб борар эдилар. Улар ҳирси қўзғаган айғир отлар каби эдилар, Ҳар бири қўшнисининг хотинига кишнар эди. Азиз халқим шунча жирканч ишлар қилди. Энди уйимга киришларига нима ҳақлари бор?! Ваъдалару қурбонликлар билан кулфатнинг олдини олиб бўлармиди?! Ахир, халқим қабиҳликлар қилаётганидан севинди–ку!” Эй Қуддус, сен беҳаёлигинг билан ўзингни булғадинг. Мен сени тозалаб кўрдим, аммо сен ҳаромлигингча қолдинг. Энди устингга Ўз қаҳримни сочмагунимча сен покланмайсан. Самарияликларнинг олтин бузоғини Мен рад этдим! Уларга қарши аланга олгандир Менинг ғазабим. Қачон улар ўзларини поклаб олишади?
Выбор основного перевода