Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Хаёлингизда: “Бу халқлар биздан жуда кучли–ку, қандай қилиб уларни ҳайдаймиз?” деб ўйлашингиз мумкин, Қани, тегирмон тошини ол, дон янчгин. Ёпинчиғингни еч, этагингни йиғиштир, Болдирингни оч, дарёлардан кечиб ўт. Яланғоч жойларинг очилади, Шармандалигинг кўриниб қолади. Мен қасос оламан, Ҳеч кимга шафқат қилмайман.” Халқим сендан: «Нима учун Эгамиз Худо бундай ишларни қилди?» деб сўраганда, сен, эй Еремиё, уларга шундай жавоб бер: «Сизлар Худони тарк этиб, юртимизда бегона худоларга хизмат қилдингизлар. Энди ўзга юртда бегона одамларга худди шундай хизмат қиласизлар.» Айтганларимнинг ҳаммасини одамларга гапириб берганингда, улар сендан шундай деб сўрайдилар: «Нега Эгамиз бизга бундай кулфатларни раво кўряпти? Айбимиз нима? Эгамиз Худога қарши нима гуноҳ қилдик?» Нечун жон аччиғида бақиряпсан?! Ярангни даволаб бўлмайди, ахир! Оғир жиноятинг, кўп гуноҳларинг учун Сени шу кўйга солдим. Ҳа, Қуддус жирканч гуноҳга қўл урди, Атрофдагиларга у кулги бўлди. Олдин уни эъзозлаганларнинг ҳаммаси Энди ундан ҳазар қилади. Қуддуснинг шармандалигини улар кўрдилар. Мана энди Қуддус хўрсиниб ўтирибди, Ҳаммадан юзини яшириб ўтирибди. Шунинг учун сендан лаззатланган ҳамма ўйнашларингни Мен ҳар ердан йиғиб келаман. Сен севганларни ҳам, нафратланганларни ҳам сенга қарши йиғаман. Сени қип–яланғоч қилиб, уларнинг олдига чиқариб қўяман. Улар сени томоша қиладилар. “Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Мен кўйлагингни кўтариб, Халқларга яланғоч танангни кўрсатаман, Эллар олдида шармандангни чиқараман.
Выбор основного перевода