Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Мана, Ерихо шаҳрини шоҳию сипоҳлари билан бирга сенинг қўлингга бердим. Зеро, Эгамиз шундай деб айтмоқда: Мен сени ва ҳамма дўстларингни ваҳимага соламан. Дўстларинг душманлари қўлида ҳалок бўлаётганини ўз кўзинг билан кўрасан. Мен бутун Яҳудо халқини Бобил шоҳининг қўлига топшираман. Бобил шоҳи халқимни асир қилиб, ўзининг юртига олиб кетади. Уларни қиличдан ўтказади. Одамлар бу далаларни кумушга сотиб оладилар, гувоҳлар олдида васиқаларга қўл қўйиб, муҳр босадилар. Бундай ҳодиса Бенямин ҳудудида, Қуддус атрофида, Яҳудо шаҳарларида, қирларда, ғарбдаги қир этакларида ва Нагав чўлида содир бўлади. Ахир, Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман.” Эгамизнинг каломи шудир. Бобил шоҳи уларни Хомат юртида — Ривлода қатл қилди. Шундай қилиб, Яҳудо халқи ўз юртидан сургун бўлди. Навухадназар сургун қилган халқнинг сони қуйидагичадир: ҳукмронлигининг еттинчи йили 3023 нафар яҳудийни, ўн саккизинчи йили Қуддус аҳолисидан 832 нафар кишини, йигирма учинчи йили қўриқчилар сардори Набизарадон Яҳудодан 745 нафар кишини сургун қилди. Ҳаммаси бўлиб сургун қилинган халқнинг сони 4600 киши эди.
Выбор основного перевода