Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Темир хивчин ила уларни уриб эзасан, Сопол кўзани синдиргандай уларни парчалайсан.»” Шохлари қуриб, синиб ётади, Аёллар келиб, уларни ёқади. Бу халқ ақл–ҳушидан айрилган, Яратувчи ҳам уларга ачинмайди, Худо уларга марҳамат кўрсатмайди. Шу сабабдан Эгамиз демоқда: “Мен бу халқнинг оёғига тўғоноқ соламан, Улар қоқилиб йиқиладилар. Оталар фарзандлари билан бирга, Қўшнилар ёр–биродарлари билан бирга ҳалок бўладилар.” Мен сенга айтаман: азадор уйга кирма, мотам тутма, таъзия билдирма. Мен бу халқни тинчлик–хотиржамлигимдан маҳрум қилдим. Мен бу халқни севмайман, уларга меҳр–шафқат кўрсатмайман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Душманлар шаҳарни қамал қилиб, одамларни қириб ташламоқчи бўладилар. Қамал пайтида азобда қолган халқ ўғил–қизларининг ва бир–бирининг этини ейдиган бўлади.» Эй Еремиё, ўзинг билан келганларнинг олдида кўзани синдир. Уларга шундай деб айт: «Сарвари Олам шундай демоқда: мана бу кўза чилпарчин бўлиб, тузатиб бўлмайдиган аҳволга тушгани каби, Мен бу халқни ва бу шаҳарни чилпарчин қиламан. Ўликлар Тофатда дафн қилинади, ўликлар кўплигидан қабрларга жой етмай қолади.
Выбор основного перевода