Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уйғон, уйғон эй Қуддус, оёққа тур! Сен Эгангнинг қўлидаги ғазаб косасидан ичдинг! Тагидаги қуйқумигача ичиб, Гандираклаб қолдинг. Шу боис энди бунга қулоқ солинг, Эй азоб чекканлар! Сизлар мастсиз, аммо шаробдан эмас! Ғазаб билан халқларни тепкиладим, Жаҳл билан уларни эзиб ташладим. Уларнинг қонини ерга тўкдим.” Борганингда халққа шундай деб айт: «Эй Яҳудо шоҳлари, эй Яҳудо халқи, бу дарвозадан ўтиб юрган бутун Қуддус аҳолиси, Эгамизнинг сўзини эшитинглар! Сўнг одамлар шундай дедилар: “Қани, Еремиёга қарши фитна уюштирайлик. Ахир, қонунни ўргатадиган руҳонийлар, маслаҳат берадиган донишмандлар ва Худонинг сўзини айтадиган пайғамбарлар ҳар доим бор. Еремиёга туҳмат қилайлик, унинг гапларига умуман эътибор бермайдиган бўлайлик.” «Эй Довуд тахтида ўтирган Яҳудо шоҳи, эшит. Аъёнларинг ва мана бу саройга кирган одамларинг ҳам сен билан бирга Эгамизнинг сўзини эшитсин.» Исроил халқининг Худоси — Эгамиз менга шундай деди: “Қўлимдаги косани ол. Бу коса ғазабим шаробига тўла. Мен сени қайси халқлар олдига юборсам, бу косадаги шаробдан уларга ичир. Улар шаробдан ичадилар, гандираклаб қолиб, ақлдан озадилар. Ахир, Мен уларга қарши қилич юбораман.” Мен Эгамизнинг қўлидаги косани олдим. Эгамиз мени қайси халқлар олдига юборган бўлса, ўша халқларга шаробдан ичирдим: Қуддус, Яҳудо юртининг шаҳарлари ва у ердаги шоҳу аъёнлар хонавайрон бўлсин деб, мен уларга шаробдан ичирдим. Бугунгача уларнинг аҳволини кўриб одамлар ёқасини ушлайди, халқимнинг номини қарғишларга қўшиб ишлатишади. Эгамиз менга деди: “Уларга шундай деб айт: «Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам демоқда: ғазаб косамдан ичинглар! Маст бўлиб қусинглар! Турмайдиган бўлиб йиқилинглар, чунки Мен сизларнинг устингизга қилич юборяпман.» Бобил Эгамизнинг қўлидаги олтин косадай эди, Бобил бутун дунёни маст қилди. Дунё халқлари косадаги шаробдан ичди, Ҳаммаси ақлдан озди. Сен қайғуга ботиб маст бўласан. Ҳа, бу даҳшату вайроналик косасидир, Опанг Самариянинг косасидир.
Выбор основного перевода