Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Энди Менинг амрларимга чин дилдан итоат этсангиз, аҳдимга риоя қилсангиз, сизлар Менинг халқим, бошқа халқлар орасида хазинам бўласизлар. Бутун ер Меникидир, аммо сизлар Мен, Эгангизга, хизмат қиладиган руҳонийлар шоҳлиги, муқаддас бир халқ бўласизлар.” Исроил халқига сен етказадиган хабар шудир. У сизларни Ўзи яратган барча халқлардан устун қилади. Сизлар мақтовларга, шуҳрату ҳурматга эришасиз. Унинг ваъдасига кўра, Эгангиз Худонинг муқаддас халқи бўласиз. балки уларга яна шундай амр берган эдим: «Менга итоат қилинг! Шунда Мен сизнинг Худойингиз, сизлар эса Менинг халқим бўласизлар. Фақат Мен кўрсатган йўлдан юринглар, шунда бахтиёр бўласизлар.» Сен Мисрда ёдда қоладиган аломату мўъжизалар кўрсатдинг. Ҳозирги кунда ҳам Исроил ва бутун одамзод орасида Сенинг номинг ниҳоятда машҳур. Ер юзидаги ҳамма халқлар олдида Қуддус Менга шуҳрат, қувонч ва шон–шараф келтиради. Қуддусга қилган яхшилигимни, унинг равнақини кўрган барча элларни қўрқув ва титроқ босади.»” Ҳа, ўша вақтда сизларни йиғиб оламан, Уйларингизга элтиб қўяман. Сизларни яна фаровонликка эриштираман, Буни ўз кўзингиз билан кўрасиз, Халқларнинг ҳурмату мақтовларига сазовор бўласиз.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода