Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Яҳудо шоҳи Ёҳайихиннинг ўзи, онаси, хизматкорлари, лашкарбошилари, сарой аъёнлари Навухадназарга таслим бўлдилар. Бобил шоҳи ҳукмронлигининг саккизинчи йилида Ёҳайихин асирга олинди. У кулфатда қолгач, Эгаси Худодан шафқат сўраб илтижо қилди, ота–боболарининг Худосига бўйин эгди. Унинг илтижоси ва Худонинг берган жавоби, тавба қилмасдан олдин қилган ҳамма гуноҳлари ва Худога қилган хиёнати, қурдирган саждагоҳлари, сиғинган бутлари ва Ашеранинг устунлари тўғрисида валийлар китобида ёзилган. Муҳр узукларини, бурундаги сирғаларини, Эгам айтар: “Пастга туш, тупроққа ўтир, Эй бокира қиз Бобил! Ерга ўтир, энди тахтинг йўқ, Эй қиз Бобил! Мана энди сен тўғрингда: «Нақадар нозик, майиндир», деб айтмаслар. Сени ва сени туққан онангни бегона бир юртга, киндик қонинг тўкилмаган бир ерга улоқтириб юбораман. Сизлар ўша ерда ўласизлар. Бошимиздаги тожимиз тушиб кетди, Гуноҳ қилдик! Шўримиз қуриди! Инграган товуш чиқарма, ўлган азиз одаминг учун мотам тутма. Саллангни ечма, оёқ яланг юрма. Юзингни ёпма, таъзияхоналарда ейиладиган овқатдан ема.” саллангизни ечмайсизлар, оёқ яланг юрмайсизлар, аза тутмайсизлар, фарёд қилмайсизлар. Гуноҳларингиз сизларни адойи тамом қилади, дардингизни бир–бирингизга инграб айтасизлар.
Выбор основного перевода