Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Подиёнинг Зарубабел ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Зарубабелнинг Машуллом, Ханониё деган ўғиллари ва Шалумит деган бир қизи бор эди. Ёҳузадах ўғли Ёшуа, унинг руҳоний ҳамкорлари ва Шалтиёл ўғли Зарубабел ўз уруғ–аймоғи билан биргаликда Исроил халқининг Худосига атаб, қурбонгоҳни қайтадан қурдилар. Улар Худонинг одами Мусонинг Таврот китобида ёзилган амрларига мувофиқ куйдириладиган қурбонликларни келтирмоқчи эдилар. Шундай қилиб, яҳудий оқсоқоллари Худонинг уйини қуравердилар, иш бир маромда илгарилаб борарди. Хаггей ва Иддо ўғли Закариё пайғамбарлар эса башоратлари билан уларни руҳлантириб турдилар. Яҳудий оқсоқоллари Исроил халқининг Худоси амрига ҳамда Форс шоҳлари Куруш, Доро ва Артахшаснинг фармонларига кўра, қурилишни тамомладилар. Исроил халқи Бобилга сургун қилингандан кейин Ёҳайихиндан Шалтиёл туғилди. Шалтиёлдан Зарубабел туғилди.
Выбор основного перевода