Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Худонинг халқидан бўлганларга мен ижозат бераман: улар Қуддусга боришлари ва Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг уйини қайта қуришлари мумкин. Қуддусда сажда қилинадиган Худо Удир. Исроил халқига ўзларининг Худоси ёр бўлсин. Жаноби олийларига шу нарса маълум бўлсинким, сизнинг қўл остингиздаги бошқа ўлкалардан Қуддусга келиб ўрнашган яҳудийлар исёнкор, бехосият шаҳарни қайтадан тикламоқдалар. Улар пойдевор ётқизиб, тез орада шаҳар деворларини ҳам қуриб тугатадилар. Биз ўша ердаги оқсоқоллар билан гаплашдик, улардан: «Бу уйни кўтаришга, уни қайта қуришга ким сизларга ижозат берди?» деб сўрадик. Шоҳ Доро шундай мактуб жўнатди: “Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари — вилоят амалдорлари! Сизлар нари туринглар! Шоҳ Доро юборган буйруққа мувофиқ, Фурот дарёсининг ғарбидаги вилоят ҳокими Таттанай, Шатарбўзанай ва уларнинг шериклари шоҳнинг фармонини сўзсиз бажаришди.
Выбор основного перевода