Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Шоҳ Куруш Эгамизнинг уйига тегишли бўлган буюмларни олиб келишни буюрди. Бу буюмларни шоҳ Навухадназар Қуддусдан олиб келиб, ўзининг худолари уйига қўйган эди. Шоҳ Куруш бу буюмларни хазинабон Митрадот назорати остига топширди. Митрадот эса буларни санаб, Яҳудо йўлбошчиси Шашбаззарга берди. Шунда Шашбаззар келиб, Худонинг Қуддусдаги уйи пойдеворини ётқиздирди. Ўшандан буён ҳозиргача қурилиш давом этмоқда, ҳали тугагани йўқ.» Бундан ташқари, Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан Бобилга олиб келган Худонинг уйига тегишли буюмлар ҳам Қуддусга қайтариб олиб борилсин. Ҳаммаси Худонинг уйига олдингидай жойлаштирилсин.” Ширакайф бўлиб қолган шоҳ: “Катта бобом Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан олиб келган олтин ва кумуш қадаҳлар келтирилсин!” — деб буюрди. Шоҳ беклари, хотинлари ва канизаклари билан ўша қадаҳлардан шароб ичмоқчи эди.
Выбор основного перевода