1
Шу воқеалардан кейин Исроил халқининг йўлбошчилари менинг олдимга келиб, шундай дейишди: “Сургундан қайтган Исроил халқининг кўпчилиги, ҳатто баъзи руҳонийлар билан левилар маҳаллий халқлардан ўзларини сақламадилар. Улар Канъон, Хет, Париз, Ёбус, Оммон, Мўаб, Миср ва Амор халқларининг жирканч одатларини ўзлаштириб олдилар.