Исроил халқи Миср юртидан чиққанига 480 йил бўлганда, Сулаймон Исроил тахтига ўтирганига тўрт йил бўлган эди. У ўша йилнинг иккинчи ойида — Зив ойида Эгамизнинг уйини барпо қилишни бошлади.
Шоҳ Сулаймон Эгамиз учун қураётган уйнинг узунлиги 60 тирсак, эни 20 тирсак, баландлиги 30 тирсак эди.