Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
Параллельные места
Эгангиз Худонинг Ўзи уни парвариш қилади. Йил бошидан охиригача Эгангиз Худонинг кўзи доим ўша юртдадир. Сен: «Мен ўша ерда улуғланай», деб айтган эдинг. Кўзларинг кечаю кундуз ўша жойга — ўша уйга қадалиб турсин. Мен, қулинг, ўша томонга қараб ибодат қиламан, ибодатларимни тингла. Эзра Исроил халқининг Худоси — Эгамизнинг Мусога берган қонунини жуда яхши биладиган моҳир тафсирчи эди. Шоҳ Артахшас ҳукмронлигининг еттинчи йилида Эзра Бобилдан Қуддусга томон йўлга отланди. Исроил халқидан, руҳонийлардан, левилардан, қўшиқчилардан, Маъбад дарвозабонларидан, Маъбад хизматкорларидан баъзилари ҳам Эзра билан бирга Қуддусга кетмоқчи бўлдилар. Эзрага Эгаси Худо ёр бўлгани учун, шоҳ унга сўраган нарсасини инъом қилди. Эгам Худонинг марҳамати билан мен шоҳнинг, унинг маслаҳатчилари ва барча обрўли аъёнларининг илтифотига сазовор бўлдим. Эгам Худо менга ёр бўлгани учун мен дадил бўлиб, Исроил йўлбошчиларини ўзим билан олиб кетгани тўпладим. Эгамиз кўриб турар Ўзидан қўрққанларни, Унинг содиқ севгисига умид қилганларни. Қурилишнинг бошланиши арзимасдай кўринса ҳам, кўнглингиз чўкмасин! Зеро, Менинг кўзларим, яъни Эгангизнинг еттита кўзи Зарубабелнинг қўлидаги ёзув ўйилган тошга хурсандчилик билан қарайди.” Шунда Фаришта менга деди: — Сен кўрган еттита мойчироқ бутун ер юзига қараб турувчи Эгамизнинг еттита кўзидир.
Выбор основного перевода