Левиларни Исроил халқи орасидан ажратиб олиб, Ҳорун ва унинг ўғиллари ихтиёрига топширганман. Левилар Исроил халқи номидан Учрашув чодирида хизмат қиладилар. Исроил халқи Чодирга яқин келиб қолганда, юз берадиган кулфатдан левилар уларни ҳимоя қилади.”
Леви биродарларингни Мен Ўзим сенга ёрдамчи қилиб, Исроил халқи орасидан танлаб олганман. Улар Учрашув чодирида хизмат қилишлари учун Мен, Эгангизга бағишланган.