Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Левиларга Муқаддас аҳд чодирини, унинг ҳамма ашёларини ва Чодирга тегишли бўлган барча нарсаларни топшир. Йўлга чиққанларингизда, левилар Чодирни ва ундаги ҳамма ашёларни кўтариб юрсинлар. Чодирни асраб–авайлаб, унинг ёнига ўз чодирларини тиксинлар. Ҳорун левиларни Исроил халқидан махсус назр сифатида Мен, Эгангизга бағишласин, токи левилар Менга хизмат қилишсин. Левиларни поклаб, махсус назр сифатида Менга бағишлаганингдан сўнг, улар хизмат қилиш учун Учрашув чодирига кира оладилар. “Левилар қуйидаги қоидага риоя қилишсин: йигирма беш ва ундан юқори ёшдаги левилар Учрашув чодиридаги хизматини бошлашсин. Хизматидан бўшаган левилар Учрашув чодирида хизмат қилаётган биродарларига ёрдам беришлари мумкин. Лекин бирор иш учун масъулиятни ўз бўйинларига олишмасин. Левиларнинг мажбуриятларини шу тариқа кўрсатиб бер.”
Выбор основного перевода