Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Леви ва унинг ўғиллари — Гершон, Қоҳот, Марори. Леви 137 йил яшади. Унинг Гершон, Қоҳот ва Марори деган ўғиллари бор эди. Гершоннинг Лубнах ва Шимах деган ўғиллари бор эди. Қоҳот 133 йил яшади. Унинг Имром, Изхор, Хеврон ва Узиёл деган ўғиллари бор эди. Марорининг Махли ва Муши деган ўғиллари бор эди. Уларнинг ҳаммасидан Леви қабиласининг уруғлари келиб чиқди. Имром 137 йил яшади. У ўзининг аммаси Йўхавадга уйланди. Йўхавад Имромга Ҳорун ва Мусони туғиб берди. Изхорнинг Кўрах, Нафах ва Зихри деган ўғиллари бор эди. Узиёлнинг Мишаил, Элзафан ва Ситри деган ўғиллари бор эди.
Выбор основного перевода