Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳар сафар Муқаддас чодир кўчирилганда, левилар Чодирни йиғишсин. Қароргоҳ қурганингизда эса Чодирни яна ўрнатишсин. Чодирнинг яқинига борган бошқа ҳар қандай одам учун жазо ўлимдир. Исроил халқи Менинг қаҳр–ғазабимга учрамаслиги учун, левилар ўз чодирларини Муқаддас аҳд чодири атрофида ўрнатиб, ўша ерда Чодирни қўриқлашсин.” Левилар Учрашув чодирида Ҳорунга ва бутун Исроил жамоасига хизмат қилиб, Чодирга оид бўлган барча юмушларни бажаришсин. Улар Муқаддас чодирда Исроил халқи учун хизмат қилишар экан, Чодирдаги ҳамма ашёлар учун масъул бўлишсин. Ҳорун ва унинг ўғилларини руҳонийлик хизматига тайинла. Руҳонийлик вазифасини бажарган ҳар қандай бошқа одамнинг жазоси ўлимдир.” Менинг ғазабим Исроил халқига қарши яна авж олмаслиги учун Чодирнинг Муқаддас хоналарида ва қурбонгоҳда фақатгина сен ўғилларинг билан хизмат қилгин.
Выбор основного перевода