Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эшакнинг туғилган биринчи эркак боласини ҳам Эгамиздан бир қўзи ёки улоқчани аташ эвазига сотиб олинглар. Агар эшакни қайтариб сотиб олмасликка қарор қилсангиз, эшакнинг бўйнини синдириб ўлдиришингиз керак. Сизлар Эгамиздан ҳамма тўнғич ўғилларни ҳам қайтариб сотиб олишингиз лозим. Мусо ва Ҳорун, Эгамизнинг амрига кўра, Леви қабиласининг бир ойлик ўғил болаларидан тортиб, катта ёшдаги эркакларигача ҳаммани уруғлари бўйича санаб чиққанларида, уларнинг умумий сони 22.000 та чиқди. Бир ойлик ва ундан юқори ёшдаги ҳамма тўнғич ўғил бирма–бир саналганда, 22.273 та чиқди. Исроил халқи Менга назр қилган ҳар бир тўнғич ўғил ва ҳайвонларининг биринчи эркак боласи ҳам сизларникидир. Лекин сизлар уларнинг ҳар бир тўнғич ўғли эвазига ҳамда ҳаром ҳайвоннинг биринчи эркак боласи эвазига улардан кумуш олишларингиз шарт.
Выбор основного перевода