Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Акас ёғочидан Сандиқ ясат. Сандиқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. Сандиқнинг ичкарию ташқарисини тоза олтин билан қоплат. Айланасига олтин гулчамбар қилдир. Сандиқ учун эритилган олтиндан тўртта ҳалқа ясатиб, тўртала оёғига маҳкамлат: иккита ҳалқа бир томонида, иккита ҳалқа иккинчи томонида бўлсин. Кейин акас ёғочидан ходалар ясатиб, ходаларни олтин билан қоплат. Ходаларни Сандиқнинг иккала томонидаги ҳалқадан ўтказ, токи ходалар ёрдамида Сандиқни кўтариб юришсин. Ходалар Сандиқнинг ҳалқаларидан айириб олинмасин, доимо турсин. Мен сенга берадиган аҳднинг амр ва қонунлари ёзилган иккита тош лавҳани Сандиққа солиб қўй. Тоза олтиндан Сандиқнинг қопқоғини ясат. Қопқоқнинг узунлиги икки ярим тирсак, эни бир ярим тирсак бўлсин. Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясат. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилсин. Шу билан бирга, олтиндан зарб уриб иккита каруб ясат. Битта каруб қопқоқнинг бир четида, иккинчи каруб иккинчи четида бўлиб, ҳар иккаласи қопқоқ билан бир бутунни ташкил қилсин. Карубларнинг тепага кўтарилган қанотлари қопқоқни беркитиб турсин. Улар юзма–юз туриб, қопқоққа қараган бўлсин. Қопқоқни Сандиқнинг устига қўй. Мен сенга берадиган иккита тош лавҳани Сандиққа сол. Мен сен билан Аҳд сандиғи олдида учрашаман. Карублар ўртасидаги гуноҳдан поклаш жойи тепасидан Мен сенга гапириб, Исроил халқи учун ҳамма амрларимни сенга бераман. Акас ёғочидан хонтахта ясат. Уни тоза олтин билан қоплат. Хонтахтанинг узунлиги икки тирсак, эни бир тирсак, бўйи бир ярим тирсак бўлсин. Хонтахтанинг четларига айлантириб олтин гулчамбар қилдир. Соф олтиндан зарб уриб чироқпоя ясат. Бутун чироқпоя ва унинг безаклари бир бутун қилиб ясалсин. Чироқпоянинг таглиги, пояси ва куртакли гулга ўхшаш шаклдаги пиёлалари бўлсин. Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан пардани тиктир. Парда устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан нафис нақш солдир. Акас ёғочидан тўртбурчак қилиб қурбонгоҳ ясат. Қурбонгоҳнинг узунлиги беш тирсак, эни ҳам беш тирсак, бўйи уч тирсак бўлсин. Тутатқи тутатиш учун акас ёғочидан қурбонгоҳ ясат. Ҳорун ва унинг ўғиллари Муқаддас чодирдаги жиҳозларни ва буюмларни ёпиб бўлганларидан кейин, йўлга чиқиш вақти бўлганда, Қоҳот уруғи бу ашёларни кўтариб борсин. Лекин улар бу муқаддас ашёларга қўл теккизмасин, акс ҳолда, улар ўладилар. Демак, Қоҳот уруғи Учрашув чодиридаги ашёларни кўтариб боради.
Выбор основного перевода