Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бу Муқаддас чодирни ва унинг ҳамма жиҳозларини Мен сенга кўрсатадиган намунага мувофиқ ясат. У бир–бирига иккита елка боғичи билан боғланган олд ва орқа қисмлардан иборат бўлсин. Бу қоплама устига қўйиш учун қизилга бўялган қўчқор терисидан қоплама, сўнг юмшоқ теридан ташқи қоплама қилдир. Чодирга кириш жойи учун майин зиғир матосидан пардани тиктир. Парда устига кўк, сафсар ва қирмизи иплардан нафис нақш солдир. Гершон уруғининг хизмати ва кўтарадиган юклари қуйидагилардан иборат бўлади: Улар Муқаддас чодирнинг ички қаватини, Чодирнинг қопламаси ва юмшоқ теридан қилинган ташқи қопламани, Чодирга кираверишдаги пардани, Чодир билан қурбонгоҳ атрофини тўсиб турадиган пардаларни, ҳовлига кираверишдаги пардани ва унга тегишли арқонлар ва ҳамма буюмларни кўтариб боришлари лозим. Бу ашёлар билан алоқадор ишларнинг ҳаммасини Гершон уруғи бажарсин.
Выбор основного перевода